Айрим ёшларга ОТМга киришда 5 фоиз қўшимча балл берилади

«Ватан таянчи» ҳаракатининг айрим аъзолари ҳамда «Ватанпарварлар» ва «Шижоат ва ғайрат» мусобақаларининг республика босқичи ғолиблари олий таълимга киришда имтиёзга эга бўлади.
Жамият
320 15:59 | 28.08.2026 15:59

Янги тартибга кўра:
Ҳар бир «Ватан таянчи» отрядидан мактаб, Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактаблар, мактаб-интернат, академик лицей ёки техникумни аъло баҳолар билан тамомлаган 1 нафар фаол аъзога тавсиянома берилади.


«Жасорат мактаби»ни аъло баҳолар билан битирган ҳар бир отряддан 1 нафар аъзо ҳам тавсиянома олиши мумкин.


«Ватанпарварлар» ҳарбий-спорт мусобақасининг республика босқичида 1-ўринни олган жамоа аъзоларига;


«Шижоат ва ғайрат» мусобақасининг республика босқичи ғолиб жамоаси аъзоларига ҳам тавсиянома берилади.


Тавсиянома эгалари олий ҳарбий, ҳарбийлаштирилган ва юридик таълим муассасаларига киришда тест ёки якуний суҳбатда тўплаган балининг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл олади.


Энг муҳими, тавсиянома 3 йил давомида амал қилади.
Ҳужжат Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 26 августда 3931-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид