Шахмат: Жаҳон чемпионатига Самарқанд мезбонлик қилади

Жорий йилнинг 25-30 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида шахматнинг блиц ва рапид йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади.
Спорт
2398 19:28 | 23.12.2023 19:28

Мазкур йўналиш бўйича илк жаҳон чемпионати 2017 йил 25-31 декабрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида, V жаҳон чемпионати эса 2022 йил 25-31 декабрь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилган.


Самарқандда ўтадиган VI жаҳон чемпионатининг соврин жамғармаси 1 миллион АҚШ долларини ташкил этади.


Жаҳон чемпионатида дунё рейтингида юқори ўринларда турган гроссмейстерлар — Магнус Карлсен, Даниил Дубов, Нодирбек Абдусаттаров, Гукеш Доммараджу, Винсент Каймер, Шахрияр Мамедяров, Ян-Кшиштов Дуда, Ю Янъи, Максим Вашье-Лаграв, Левон Аронянларнинг иштирок этиши кутилмоқда.


Чемпионатнинг очилиш маросими 25 декабрь куни ўтказилади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид